Оммавий оферта (Шартнома)

    1. Термин ва кўрсатгичлар:
  • 1.1 Сотувчи - Compass24.uz савдо маркази.
  • 1.2 Хизмат кўрсатувчи - Compass24.Uz хизмат кўрсатиш маркази.
  • 1.3 Мижоз – Compass24.Uz махсулотларини сотиб олувчи ва хизматларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахслар.
  • 1.4 Хизматлар - Compass24.Uz хизмат кўрсатиш маркази кўрсатадиган барча хизматлар.
  • 1.5 Махсулотлар - Compass24.Uz дўкони ва интернет сайти орқали харид қилинган товарлар.
    2. Умумий қоидалар
  • 2.1. Compass24.Uz Уз савдо маркази ходимларига шахсий телефон рақамингизни айтишингиз билан, Сиз ушбу шартларга рози эканлигингизни билдирасиз.
  • 2.2. Ушбу оммавий оферта Compass24.Uz савдо маркази махсулотларини сотиш ва хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи шартнома ҳисобланади.
  • 2.3. Сотувчи (хизмат кўрсатувчи) иккинчи томонни огоҳлантирмасдан ушбу қоидаларга (кейин-шартнома) ўзгартириш киритишга ҳақли ҳисобланади.
    3. SШартнома шартлари ва товар (хизмат) ларнинг нархи
  • 3.1 Сотувчи (хизмат кўрсатувчи) ушбу шартнома шартлари асосида мижозга махсулотлар сотади ва хизматлар кўрсатади, мижозлар эса кўрсатилган хизмат ва махсулотлар учун келишилган нархда ҳақ тўлайдилар.
  • 3.2 Махсулот сотиб олингандан ва хизматлар қабул қилиб олингандан сўнг барча жавобгарлик мижозга ўтади ва ҳар қандай мижознинг эҳтийоцизлиги оқибатида етказилган зарарлар сотувчи (хизмат кўрсатувчи) зиммасига жавобгарлик юкламайди.
    4. Хизмат кўрсатиш шартлари
  • 4.1 Қурилмаларни қабул қилиниши, ишни якунланиши ва топширилиш жараёнлари мижозга СМС хабарнома орқали маълум қилинади.
  • 4.2 Хизмат кўрсатиш маркази қолдириб кетилган қурилмаларга ўрнатилган эҳтиёт қисмлари ва уларда жойлашган ахборотларнинг хавфсизлига жавобгар эмас.
  • 4.3 Хизмат кўрсатиш марказига қолдириб кетилган қурилмаларни таъмирлаш 20 иш кунигача амалга оширилиши мумкин.
  • 4.4. Таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар ва дастурий таъминотларга бошқа етказиб берувчиларга буюртма бериш зарур бўлса таъмирлаш муддати узайиши мумкин, бунда хизмат кўрсатувчи таъмирлаш муддатини фақатгина мижознинг розилиги билан узайтиради.
  • 4.5 Иш якунлангандан сўнг хизмат кўрсатувчи, мижозларнинг қурилмасини 30 кун сақлаб туришни амалга оширади, ундан кейинг муддатга жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
    5. Махсулот сотиш шартлари
  • 5.1 Сотувчидан қабул олинган ҳар қандай махсулот мижознинг шахсий мулки ҳисобланади ва жавобгарлик мижозга ўтказилади.
  • 5.2 Сотувчидан қарзга сотиб олинган ҳар қандай махсулот, мижознинг шахсий телефонига СМС хабарнома бориши билан мижознинг мулки ҳисобланади.
  • 5.3 СМС хабарномада кўрсатилган миқдордаги қарздорлик мижознинг сотувчи олдидаги мажбуриятини ва кўрсатилган муддатда тўлашини белгилайди.
  • 5.4 Келишилган муддатда тўланмаган ҳар қандай қарздорликни сотувчи мижоздан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан ундиришга ҳақли.

Compass

Магазин компьютерной и цифровой техники в Наваи!
Контакты